Нуробод туманида "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остида ёшлар фестивали старт олди.
Айни пайтда "Соғлом ҳаёт учун 5000 минг қадам" шиори остида оммавий юриш марафони ўтказилмоқда.
Марафон иштирокчилари 3 километрга яқин масофада юриб, эрталабки бадантарбия машқларини бажаришади.
Марафонда 10 мингга яқин ёшлар иштирок этишмоқда.