Нуробод тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Фахриддин Зоиров туман марказидан чекка ҳудудда жойлашган Ўртабўз маҳалласи аҳолиси билан учрашди.

Туман ҳокими Ўртабўз маҳалласида 160 ўринли янги мактабгача таълим муассасининг тамал тошини қўйиб, қурилишни бошлаб берди. Аҳоли ушбу янги мактабгача таълим муассаси қурилишини катта мамнуният билан қарши олди.

Бундан ташқари, маҳалла фаоллари билан учрашиб мавжуд муаммолари ҳамда таклифлари эшитилди, муҳокама қилинди ва тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

2015-2024 © Хокимият Нурабадского района. Разработан в: SAKTRM