Қораев Шухрат Қувонович

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1990-1995 йилларда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти талабаси.

1995-1997 йилларда “Ўзсавдогарбанк” Нуробод филиали кредит бўлими 2-тоифали иқтисодчиси, бош иқтисодчиси.

1997-1999 йилларда Самарқанд вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси монополияга қарши қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси.

1999-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Нуробод филиали мижозларга хизмат кўрсатиш бўлими етакчи мутахассиси, бош мутахассиси.

2003-2005 йилларда Халқ банки Нуробод филиали бошқарувчиси.

2005-2007 йилларда “Трастбанк” акционерлик биржа банки Самарқанд мини банки бошлиғи.

2007-2008 йилларда “Трастбанк” хусусий очиқ акциядорлик биржа банки Самарқанд мини банки бошлиғи.

2008-2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Нуробод филиали кредит иқтисодиёт бўлими бош мутахассиси.

2009-2010 йилларда “ALP JAMOL BANK” хусусий очиқ акциядорлик тижорат банки Самарқанд филиали кредит ва пул муомаласи бўлими бошлиғи.

2010-2010 йилларда “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат банки Самарқанд вилояти филиали ипотека ва истеъмол кредитлари бўлими етакчи мутахассиси.

2010-2011 йилларда “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат банки Самарқанд вилояти филиали иқтисодий тахлил, ташқи иқтисодий фаолият ва қимматли қоғозлар бўлими етакчи мутахассиси, бўлим бошлиғи вазифасини бажарувчи.

2011-2013 йилларда “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат банки Самарқанд вилояти филиали мини банк ва жамғарма кассалар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи.

2013-2013 йилларда “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат банки Самарқанд вилояти филиали пул муомаласи бўлими етакчи мутахассиси.

2013-2015 йилларда “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат банки Навоий вилояти филиали пул муомаласи ва қимматбаҳо қоғозлар бўлими бошлиғи.

2015-2017 йилларда “Микрокредитбанк” Самарқанд вилояти филиали кредитлаш бўлими бошлиғи.

2017-2017 йилларда “Микрокредитбанк” Самарқанд вилояти филиали юридик шахсларни кредитлаш бўлими бошлиғи.

2017-2018 йилларда “Микрокредитбанк” Самарқанд вилояти филиали риск-менежменти бўлими бошлиғи.

2018 йил 15 мартдан буён Нуробод тумани ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.

2015-2024 © Nurobod tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM