Cенат валютани тартибга солиш тўғрисидаги янги қонунни маъқуллади

Сенаторлар 11 октябрь жума куни 23-ялпи мажлис чоғида “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳририни кўриб чиқдилар.

 Ҳужжат валюта операцияларини амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган. Асосий принциплар - валютани тартибга солиш ҳамда валютани назорат қилиш тизимининг ягоналиги, мазкур соҳада давлат сиёсатини амалга оширишда иқтисодий чора-тадбирларнинг устуворлиги, резидентлар ва норезидентларнинг валюта операцияларига давлат органларининг қонунга хилоф равишда аралашувига йўл қўйилмаслиги.

Марказий банк валютани тартибга солувчи давлат органи этиб белгиланди.

Парламент аъзоларининг таъкидлашича, қонуннинг қабул қилиниши резидентлар ва норезидентларнинг ўз валюта маблағларини эркин тасаррруф этиш бўйича ҳуқуқларини тўлиқ амалга оширишга, амалиётда учрайдиган валюта операцияларини ўтказишнинг имкон қадар барча жиҳатларини таърифлашга, шунингдек мамлакатнинг иқтисодий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда капитал ҳаракатланиши билан боғлиқ операцияларни тартибга солиш имконини берадиган қонунчилик базасини ташкил этишга хизмат қилади

2015-2024 © GOVERNMENT OF NUROBOD DISTRICT. Maked by: SAKTRM