2018 йил 26 декабр куни Нуробод тумани Нурбулоқ қишлоқ оилавий поликлиникаси фойдаланишга топширилди.
Туманнинг Нурбулоқ маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 16-сон қишлоқ оилавий поликлиникаси собиқ Нурбулоқ қишлоқ врачлик пункти бугунги кунда 18175 нафар аҳолига хизмат кўрсатади.
Ушбу тиббиёт муассасаси “Саломатлик-2” лойиҳаси асосида стоматологик кресло, лаборатория жиҳозлари, патронаж сумкалар каби тиббий жиҳозлар ва тиббий адабиётлар берилди.