1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар” куни муносабати билан Нурободлик қуйидаги ўқитувчилар вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва пул мукофоти билан тақдирландилар:
- Нуробод туманидаги 48 умумтаълим мактабининг директори Мўминов Улуғбек вилоят ҳокимининг 10 000 000 сўм пул мукофоти билан;
- Нуробод туманидаги 1 умумтаълим мактабининг ўқитувчиси Ўринбоева Севара вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи билан;
- Нуробод туманидаги 56 умумтаълим мактабининг ўқитувчиси Муҳаммадиев Бобораҳмат вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар.
Ушбу мукофотлар соҳибларини келгусидаги меҳнат фаолиятига зафарлар тилаб қоламиз.