1 март - Ўзбекистон халқ шоири  Зулфия таваллуд топган кун

Атоқли, хассос ўзбек шоираси Зулфия 1915 йилнинг 1 мартида Тошкент шаҳрида туғилган. Шоира умр бўйи журналистика ҳамда нашриёт соҳасида ишлади. У 1935-1938 йилларда Тил ва адабиёт институти аспиранти, 1938-1948 йилларда “Болалар” нашриёти муҳаррири, Ўзбекистон давлат нашриёти бўлим мудири, 1953 йилгача “Саодат” журналида бўлим мудири, 1953 йилдан то 1980 йилга қадар - салкам ўттиз йил давомида шу журналнинг бош муҳаррири лавозимида ишлаб келди. 
Йирик ўзбек шоири Ҳамид Олимжоннинг турмуш ўртоғи, ҳассос шеърияти билан миллионлаб  қалбларни мафтун этган шоира 1996 йилнинг 1 августида вафот этди. Шеьрият маликасининг  ҳаёт йўли барча замонлар авлоди  учун ҳам чинакам садоқат ва вафо тимсоли бўлиб қолаверади.

2015-2024 © GOVERNMENT OF NUROBOD DISTRICT. Maked by: SAKTRM