Жорий йилнинг 27 март куни “Нуробод газетаси”нинг 9 сонида “Йўллар қачон таъмирланади?” сарлавҳаси остида мақола эълон қилинди.
Мақолада маҳаллий аҳамиятдаги 4Н-639 “Нуробод-Ўртабўз-Меҳр-Олға” автомобил йўлининг таъмирталаб аҳволдалиги, уйдим-чуқурлиги танқид қилинган.
Ушбу ҳолат Нуробод тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг ходимлари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди.
Нуробод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси тасарруфидаги маҳаллий аҳамиятдаги 4Н-639 “Нуробод-Ўртабўз-Меҳр-Олға” (0-29 км) автомобил йўлининг асосий қисми қора қопламали ва бир қисми тош шағал аралашмасидан иборат.
Мазкур йўлнинг 28-29 км оралиқ қисмида жорий таъмирлаш ишлари 2020 йил Давлат дастурига киритилган бўлиб, жорий йилнинг июль-август ойларида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилганлигини маълум қиламиз.