Рамазон меҳр-мурувват, саховат ойи
30/04/2022 - 17:30Рамазон ойида инсонийлик, маънавий поклик, сабр-қаноат каби фазилатларни эъзозлаш, бугунги тинч ва фаровон ҳаётимизни қадрлаш, одамларни бир-бирига яхшилик қилиш, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб яшашга даъват этадиган тарғибот тадбирларини ўтказишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда Нуробод туманида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш максадида ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчиси йўқ, эхтиёжманд фукароларнинг ҳолидан хабар олиниб, кўнгил сўралиб, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилмоқда.