Рамазон меҳр-мурувват, саховат ойи

Рамазон ойида инсонийлик, маънавий поклик, сабр-қаноат каби фазилатларни эъзозлаш, бугунги тинч ва фаровон ҳаётимизни қадрлаш, одамларни бир-бирига яхшилик қилиш, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб яшашга даъват этадиган тарғибот тадбирларини ўтказишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

 

Халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда Нуробод туманида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш максадида ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчиси йўқ, эхтиёжманд фукароларнинг ҳолидан хабар олиниб, кўнгил сўралиб, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилмоқда.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM