Янгиликлар

Бу йил ОТМга кириш тестлари фақат 2 та мутахассислик фанларидан ўтказилади

Бу йил абитуриентларнинг уйидан чиқмаган ҳолда рўйхатдан ўтишини ташкил этиш, тест топшириқларини соддалаштириш, кириш тест синовларини содда шаклда ва қисқа вақт ичида ўтказиш каби енгилликлар яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар бермоқда.

Нуробод туманидаги Сазағон маҳалласини паррандачиликка ихтисослаштириш бўйича ўқув-семинари ташкил этилди

Бугун Нуробод тумани ҳокими Ф.Заиров раҳбарлигида туман Бандликка кўмаклашиш маркази, АТБ “Халқ банки” туман филиали, туман Ветеринария бўлими ва томорқа хизматлари иштирокида паррандачиликка ихтисослашган “The Lion King” МЧЖ биносида Сазағон маҳалласини паррандачиликка ихтисослаштириш бўйича ўқув-семинари ташкил этилди.

Нуробод тумани ҳокими томонидан “Омондара” сув тўғонининг техник ҳолати ўрганилди

Нуробод тумани ҳокими Ф.Заиров ва туман ИИБ бошлиғи А.Очилов томонидан тумандаги “Омондара” паст босимли сув тўғонининг бугунги кундаги техник ҳолати жойига бориб ўрганиб чиқилди.

12 май – Халқаро ҳамширалар куни

1974 йилда Халқаро ҳамширалар кенгаши ташаббуси билан ҳамшира соҳаси асосчиларидан бири Флоренс Найтингейл таваллуд куни муносабати билан 12 май санаси “Халқаро ҳамширалар куни” сифатида йил тақвимига муҳрланган.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM