Янгиликлар

Нурободда Мустақиллик байрами арафасида 2 та мактаб филиаллари фойдаланишга топширилди

Нуробод туманида давлатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан тумандаги Қизилқуёш ва Шурча қишлоқларида Халқ таълими бўлимига қарашли 5 ҳамда 69 умумий ўрта таълим мактабларининг замонавий мактаб филиаллари очилди.

Нурободда халқ депутатлари туман Кенгашининг тўққизинчи сессияси ўтказилди

Бугун халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашининг тўққизинчи сессияси ўтказилди. Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ғайрат Абдиев, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман сектор раҳбарлари, туман ташкилотлари иштирок этишди.

Нуробод туманида 2 та Маҳалла бинолари фойдаланишга топширилди

Бугун давлатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги байрами арафасида Нуробод туманида 2 та Бошқудуқ ва Олтинсой маҳалла фуқаролар йиғини бинолари фойдаланишга топширилди.

Нурободда Мустақиллик байрами арафасида 1 кунда 3 та мактаб филиаллари фойдаланишга топширилди

Бугун тумандаги 3 та Қўрғонча қишлоғидаги 48 мактаб, Сахро қишлоғидаги 49 мактаб, Якка шайт қишлоғидаги 74 мактабларнинг янги филиал бинолари фойдаланишга топширилди.

Нурободлик 82,3 фоиз ота-оналар мактабларда янги ўқув йили анъанавий бошланиши тарафдори

Нуробод туманида ота-оналарнинг фикрини билиш ва ундан келиб чиқиб, таълим жараёнини ташкил этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан янги 2020-2021 ўқув йилини бошлаш борасида тумандаги барча мактабларда сўровнома ташкил этилди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM