“Аёллар дафтари”нинг 2-босқичида турувчи хотин-қизлар учун давра суҳбатлари ҳамда семинар-тренинг машғулотлари бўлиб ўтмоқда
14/09/2021 - 11:19Нуробод туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида тумандаги “Аёллар дафтари”нинг 2-босқичида турувчи хотин-қизлар учун давра суҳбатлари ҳамда семинар-тренинг машғулотлари бўлиб ўтмоқда.
Машғулотлар туман ҳокимлиги мутасаддилари, психологлар ва катта ҳаётий тажрибага эга отинойилар томонидан олиб борилиб, хотин-қизларга руҳий тушкунликдан чиқиш, ҳаётда мувафаққиятга эришиш ва бошқа мавзуларда ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.
Машғулотлар давомида хотин-қизлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишиб, ҳаётий кўникмаларга эга бўлишмоқда.