“Аёллар дафтари”нинг 2-босқичида турувчи хотин-қизлар учун давра суҳбатлари ҳамда семинар-тренинг машғулотлари бўлиб ўтмоқда

Нуробод туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида тумандаги “Аёллар дафтари”нинг 2-босқичида турувчи хотин-қизлар учун давра суҳбатлари ҳамда семинар-тренинг машғулотлари бўлиб ўтмоқда.

 

Машғулотлар туман ҳокимлиги мутасаддилари, психологлар ва катта ҳаётий тажрибага эга отинойилар томонидан олиб борилиб, хотин-қизларга руҳий тушкунликдан чиқиш, ҳаётда мувафаққиятга эришиш ва бошқа мавзуларда ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.

 

Машғулотлар давомида хотин-қизлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишиб, ҳаётий кўникмаларга эга бўлишмоқда.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM