Коррупцияга қарши курашиш бўйича семинар бўлиб ўтди
07/05/2022 - 15:32Бугун Нуробод тумани ҳокимлигида туман ҳокимлиги иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари комплексига кирувчи ташкилотлар раҳбар ва ходимлари иштирокида коррупцияга қарши курашиш бўйича семинар бўлиб ўтди.
Семинар давомида вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари И.Комилов, туман ҳокими биринчи ўринбосари Р.Ибрагимов, туман прокурори ўринбосари А.Мардиев, туман адлия бўлими бошлиғи Н.Сафаров иштирокида соҳада коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши кураршиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг тизимли сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш бўйич тегишли тушунтиришлар берилиб, ушбу иллатга қарши биргаликда курашиш зарурлиги таъкидланди.