Янгиликлар

Тумандаги уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Нуробод тумани Кенгаши томонидан тумандаги бирор бир иш билан банд бўлмаган (уюшмаган) ёшлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Туман ҳокими тумандаги “Жарқудуқ” ММТП ҳудудида олиб борилаётган ишлар билан танишиб чиқди.

Нуробод тумани ҳокими Фахриддин Зоиров тумандаги “Жарқудуқ” ММТП ҳудудида қурилаётган янги ғишт заводининг қурилиш ишлари билан танишди ҳамда “Нуробод Қоракул сервис” МЧЖда парваришланаётган Қозоғистон Республикасидан келтирилган хисори қўйлари аҳволи билан танишди.

Туман ҳокими “Қоракўлча” ММТП ҳудудига ташриф буюрди

Нуробод тумани ҳокими Фахриддин Зоиров тумандаги “Қоракўлча” ММТП ҳудудида жойлашган “Нуробод Моҳинур юлдузи” фермер хўжалиги ва “Гепсунвали” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди. 

Нуробод туманидаги Меҳнаткаш маҳалла фуқаролар йиғинида фуқаролар ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабули ўтказилди.

2019 йил 20 феврал куни Нуробод тумани ҳокими Фахриддин Зоиров раҳбарлигида туман прокурори, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ҳамда туман ташкилотлари билан биргаликда Нуробод туманидаги Меҳнаткаш маҳалла фуқаролар йиғинида фуқаролар ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабули ўтказилди.

Тумандаги умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Нуробод туманидаги 61-умумий ўрта таълим мактабида ижтимоий, маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш бўйича маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM