Янгиликлар

Нуробод туманида эрта турмушни олдини олиш унинг салбий оқибатлари, муомала маданияти ва кийиниш маданияти тўғрисида давра суҳбати ўтказилди.

Нуробод мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида қизларга эрта турмушни олдини олиш унинг салбий оқибатлари, муомала маданияти ва кийиниш маданияти тўғрисида давра суҳбати ўтказилди.

Нуробод туманида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларни барвақт олдини олиш бўйича профилактика тадбирлари ўтказилди.

Нуробод туманида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларни барвақт олдини олиш, таълим муассасаларида ёшларни дарс жараёнларига бормасдан бемақсад юриш ва бошқа ҳолатларини олдини олиш мақсадида профилактика тадбирлари ўтказилди.

Нуробод туманида “Бошланғич ташкилот етакчисининг бир куни” лойиҳасига старт берилди.

Тумандаги 1 ва 2-умумтаълим мактабларида “Бошланғич ташкилот етакчисининг бир куни” лойиҳаси бўлиб ўтди. Лойиҳа доирасида  “Туғилган кун”, интерактив тадбир ва лойиҳалар, умумий ўрта таълим муассасаларида Сардорлар Кенгаши иш режасига мувофиқ тадбирлар ва лойиҳалар, тўгараклар фаолияти билан шуғулланиш, ўқувчи давомати бўйича сурункали  ўқишга қатнамайдиган ўқувчиларнинг оилавий шароитини ўрганиш ҳамда ўқувчини дарсга жалб қилиш бўйича ташрифлар амалга оширилди.

Ғалла ўрим комбайнларининг таъмирланиши бўйича олиб борилаётган ишлар ўрганилди.

Нуробод тумани ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан Нуробод тумани “Агротехсервис” масъулияти чекланган жамиятидаги мавжуд ғалла ўрим комбайнларининг таъмирланиши бўйича олиб борилаётган ишлар ўрганилди.

Нуробод туманидаги Кечкелдик маҳалла фуқаролар йиғинида фуқаролар ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабули ўтказилди.

2019 йил 19 январ куни Нуробод тумани ҳокими Фахриддин Зоиров раҳбарлигида туман прокурори, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ҳамда туман ташкилотлари билан биргаликда Нуробод туманидаги Кечкелдик маҳалла фуқаролар йиғинида фуқаролар ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабули ўтказилди.

2015-2022 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM