Янгиликлар

“Волейбол” тури бўйича ўқувчи-ёшлар ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди

Спортни сев, спорт билан яша шиори остида спортнинг Волейбол тури бўйича ўқувчи-ёшлар ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди.

Ёшлар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, уларнинг касбий кўникма ва малакасига қараб 15 турдаги 222 млн. сўмлик асбоб-ускуналар берилди

Тумандаги 175 та доимий даромади йўқ оилалар, банд бўлмаган ёшлар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, уларнинг касбий кўникма ва малакасига қараб 15 турдаги 222 млн. сўмлик асбоб-ускуналар берилди.

Ўзбекистон ташаббуси билан қабул қилинган БМТ резолюцияси Оролбўйи минтақаси тарихида янги саҳифа очади

Бугунги кунда экологик инқироз оқибатларини бартараф этишга қаратилган ҳаракатларни бирлаштириш Ўзбекистон ташқи сиёсатидаги устувор йўналишларидан биридир.

Эндиликда “ID карта"лари мавжуд бўлган ҳайдовчилар бошқа ҳужжатларини тақдим этмасликлари мумкин бўлади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги  «Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 271-сон қарорида 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳайдовчилардан автомототранспорт воситасини бошқариш учун нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома, техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга, яъни қорайтиришга рухсатнома электрон шаклга ўтказиш орқали мазкур ҳужжатларни автомототранспорт воситаси ҳайдовчисидан талаб этиш тартиби бекор қилиниши белгилаб қўйилди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM