Нурободда ёшлар учун ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ўтказилди

Мудофаа Вазирлиги қўшинларида ёшларни она юртга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида, ҳарбий хизматчилар иштирокида учрашувлар, ватанпарварлик машғулотлари, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

 

Ана шундай тадбирлардан бири, бугун Нуробод туманида жойлашган  22-умумий ўрта таълим мактабида Мудофаа вазирининг ўринбосари Қ.Турсунов, туман ҳокими С.Бердиқулов, ҳарбий маъмурий сектор раҳбарлари, ҳамкор давлат ва жамоат ташкилотлари иштирокида маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ҳамда ўқувчи ёшлар учун ҳарбий-ватанпарвалик фестивали ўтказилди.

 

Фестивал доирасида сўз олганлар Муҳтарам Президентимиз томонидан ёшларга берилаётган улкан имтиёз ва имкониятлар, улардан оқилона фойдаланиш тартиби тўғрисида фикр юритиб,  Қуролли Кучлар сафида хизмат қилиш ҳар бир ёш учун шарафли ва масъулиятли касбга айланиб улгурганлигини таъкидлаб ўтишди.

 

Ҳарбий хизматчилар томонидан тайёрланган ҳарбий оркестр чиқишлари, фахрий қоровул, қўл-жанги, ҳарбий қурол-яроғлар кўргазмаси ва мусиқий чиқишлар барчада илиқ таассурот қолдирди.

 

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида ўтказилаётган бу каби тадбирлар мамлакатимизнинг барча соҳалари учун фидойи, мард ва садоқатли кадрлар заҳирасини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM