Ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсиялари қайта ҳисоблаш тўғрисида Қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланди

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш, ижтимоий адолат принтсипларидан келиб чиқиб моддий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг турмуш даражасини оширишга қаратилган изчил ислоҳатларни амалга ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 апрелдаги “Ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлага доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-230-сон қарори қабул қилинди.

Қарор билан 2023 йил 1 январдан бошлаб ногиронлик пенсиясини олувчи шахсларнинг пенсия тайинлангандан кейинги ишлаган вақтини ҳар икки йилда бир маратоба камида бир йиллик иш стажига эга бўлганида пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш ҳуқуқини яратиш вазифаси юклатилган.

Қарорда белгиланган вазифа ижроси таъминлаш мақсадида Пенсия жамғармаси томонидан 2023 йил 1 январдан эътиборан ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик пенсия тайинлангандан кейинги орттирилган меҳнат стажи ва ойлик иш ҳақлари ҳар икки йилда бир маротаба камида бир йиллик меҳнат стажига эга бўлганларида ногиронлик пенсияларини қайта ҳисоблашни назарда тутувчи “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Қонун қабул қилинса 75 мингдан зиёд ногиронлиги бўлган шахсларнинг ногиронлик пенсиялари ўртача 300 минг сўмгача бўлган миқдорларда қайта ҳисобланади.

Мазкур тадбирларни амалга ошириш учун Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 275 млрд сўм ажратилиши режалаштирилмоқда.

 

          Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Нуробод туман бўлими бошлиғи                                                                                                                                Т.Юсупов

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM