Табриклаймиз

#Табриклаймиз

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг тавсияномаси асосида Самарқанд вилоятидаги 41 нафар ўрта ва ўрта махсус маълумотли маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари давлат гранти асосида сиртқи таълим шакли бўйича олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилинди.

Улар орасида Нуробод туманидан икки нафар туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими мутахассиси Умирзақова Мафтуна Шухрат қизи ҳамда  тумандаги "Қўрғонча" маҳалласи раиси Тошпўлатов Суюнкул Оманкулович Гулистон давлат университетининг "Ижтимоий иш" факультети фуқароларнинг ўзи-ўзини бошқариш органлари йўналиши бўйича ўқишга қабул қилинди.

М.Умирзақова ва С.Тошпўлатовларнинг келгусидаги ишларига улкан муваффақият ва зафарлар тилаб қоламиз.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM