Нурободда “Янгиобод” оилавий шифокорлик пунктининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Бугун Нуробод тумани “Бошқудуқ” маҳалласида замонавий қиёфа касб этган “Янгиобод” оилавий шифокорлик пунктининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

 

“Янгиобод” ОШП ҳудуддаги 7 минг нафарга яқин аҳолига бирламчи тиббий санитария профилактик йўналишида тиббий хизмат кўрсатади.

 

Шунингдек, ОШПда тез ёрдам шахобчаси ҳам мавжуд бўлиб, шахобча “Бошқудуқ” ва “Олтинсой” маҳаллалари аҳолисига тез тиббий ёрдам хизматини кўрсатиб келмоқда.

 

Оилавий шифокорлик пунктида 25 нафар ходимлар фаолият юритиб, уларнинг 1 нафари шифокор, 20 нафари ўрта тиббиёт ходимлари ва 4 нафари хўжалик ходимларидир.

 

Оилавий шифокорлик пунктининг эски биноси ўтган асрнинг 90 йилларида барпо этилган бўлиб, таъмирталаб аҳволга келиб қолган эди.

 

Оилавий шифокорлик пункти 300 млн. сўм вилоят маҳаллий бюджети маблағлари эвазига капитал реконструкция қилиниб, масканда 50 ўринли даволанувчилар учун барча шарт-шароитлар яратилган.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM