Нурободда замонавий томчилатиб сўғориш инновацион лойиҳаси тақдимоти ўтказилди

Нуробод туманини Инновацион ҳудудга айлантириш мақсадида ҳудуд муамолари ечимларига қаратилган илмий ишланмаларни тижоратлаштириш ва стартап лойиҳаларни жорий қилиш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

 

Жумладан, бугун туман ҳокимлигида инновацияга асосланган тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Самарқанд давлат университети ўқитувчиси, техника фанлари номзоди У.Қаландаровнинг ““БСПО-01” замонавий томчилатиб сўғориш системаси” лойиҳаси тақдимоти ўтказилди.

 

Тақдимотда Нуробод туманининг катта қисми чўл ва дашт ҳудуд эканлигини ҳисобга олиб, ушбу қурилма орқали чўл ва дашт (лалмикор) ерларда боғдорчилик, токзорлар, бодомзорлар, арчазорлар, ёнғоқзорлар, ўрмончилик хўжаликлари ва бошқа ҳар хил турдаги боғларни ташкил этиш орқали юқори натижаларга эришиш мумкинлиги алоҳида таъкидланди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM