Нурободда фаолият олиб бораётган беш нафар ҳоким ёрдамчиларига вазир ташаккурномаси топширилди

Нуробод тумани ҳокимлигида мамлакатимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида амалга оширилаётган ислоҳотлардаги фаол иштироки, “маҳаллабай” ишлаш тизими орқали ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг даромадини кўпайтириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги самарали фаолияти учун беш нафар ҳоким ёрдамчилари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Анварович Қўчқоровнинг ташаккурномаси билан тақдирланди.

 

Ташаккурномаларни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Р.Ибрагимов, Республика вакили С.Ниёзов ва туман Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази бошлиғи З.Ишмурзаевлар топширишди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM