Нуробод тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Нуробод тумани ҳокимининг тегишли қарори билан  Шерхалов Самариддин Искандарович – туман ҳокимининг инновацион ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

 

Самариддин Шерхалов 1989 йил Нуробод туманида туғилган.  Маълумоти олий. 2013 йил Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги ижтимоий-иш.

 

С.Шерхалов ушбу тайинловга қадар Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Самарканд вилояти бошқармаси Маҳаллаларда мурожаатлар билан ишлаш ва  интерактив хизматлар кўрсатиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

 

С.Шерхаловнинг келгусидаги ишларига улкан зафарлар тилаб қоламиз!

 

Нуробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

2015-2022 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM