Нафақа ва моддий ёрдам қайси мезонлар асосида тайинланади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар  Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги «Аҳолининг ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 654-сонли қарори ижросини таъминлашга қаратилган бўлиб, ундан кўзланган мақсад аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришдан иборат.

Шунга мувофиқ, кам таъминланган оилаларни аниқлаш, уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали олиб борилмоқда. Қарорга мувофиқ тасдиқланган «Кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомда бу борадаги барча тартиб-таомиллар ва мезонлар белгилаб қўйилган. Низомга асосан, болалар нафақаси оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб, 12 ой муддатга тайинланади, бироқ оиланинг энг кичик ёхуд ягона боласи тегишлигича 18 ёшга тўлган ойининг охиригача тўланади.

Моддий ёрдам боласиз ёки барча болалари 18 ёшдан катта бўлган оилаларга ва якка-ёлғиз фуқароларга қарор талаблари асосида 6 ой муддатга тайинланади ва тўланади. Болалар нафақаси ва моддий ёрдам миқдорлари қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади. Оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ҳамда уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарорлар «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида шакллантирилади ва қабул қилинади. Бу борада эътибор, ғамхўрлик, шаффофлик ва адолат асосий мезонлар бўлмоғи зарур ва шарт.

 

   Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси  туман бўлими бошлиғи                                                                                                                                 Т.Юсупов

 

2015-2022 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM