
Бугун Нуробод тумани ҳокими Ш.Юлдашев масъуллар иштирокида туман ҳудудида жойлашган “Ургут-2” эркин иқтисодий зонасининг Сазағон массивида жойлашган саноат корхоналарида бўлиб, корхона ва тадбиркорларнинг самарали фаолият юритиши учун уларда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.Ўрганишлар давомида туман раҳбари “Щёлково Агрохим - Ўзбекистон” Россия-Ўзбекистон МЧЖ ҚК, “Tespack Investment” МЧЖ, “Fox Pips Innavation” МЧЖ, “Gamma Window System” МЧЖ, “Mirankul construction materials LTD” МЧЖ, “Jomboy yashil chiroqlari” МЧЖларда бўлиб, уларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, мутасаддиларга зарурий чора-тадбирлар кўриши тўғрисида топшириқ ва кўрсатмалар берилди.