Айни пайтда Нуробод туманида "Ўзбекистон Республикаси Кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни" муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда Жанубий кон бошқармаси акциядорлик жамияти ҳамда Навоий кон металлургия комбинати жамғармаси давлат муассасаси Нуробод ҳудудий бошқармаси ва Навоий уран давлат корхонаси Нуробод ишлаб чиқариш майдони ходимларига Самарқанд вилоят ҳокимининг байрам табригини вилоят ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари Б.Рахматуллаев ўқиб эшиттириб, эсдалик совғаларини топширди.Шунингдек, "Қорақалпоқ филармонияси" бадиий жамоасининг таниқли санъаткорлари иштирокида концерт дастури намойиш этилиб, байрам тадбири давом этмоқда.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM