Келгуси йилларда мис ишлаб чиқариш ҳажми 2 бараварга ошади — Шавкат Мирзиёев

Президент ҳузурида электротехника соҳасида янги захираларни сафарбар қилиш бўйича йиғилиш бошланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.Ушбу тармоқда яратилган шарт-шароитлар натижасида ўтган беш йилда:465 миллион долларлик инвестициялар ўзлаштирилиб, 163 та янги лойиҳа ишга туширилгани;ишлаб чиқариш ҳажми 4 баробарга (4 триллион сўмдан 17 триллион сўмга), экспорт эса 3 баробарга (190 миллион доллардан 565 миллион долларга) ошгани;тармоқда иш ўринлари сони 2 баробарга ошиб, 32 мингтага етгани таъкидланди.«Лекин бу ҳали жуда кам. Тараққиёт дастурида 2026 йилга қадар электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2 бараварга, экспортни 3 бараварга оширишни мақсад қилганмиз.Келгуси йилларда мис ишлаб чиқариш ҳажми 2 бараварга ошади. Уни ўзимизда чуқур қайта ишлаб, рақобатдош тайёр маҳсулотларни экспортга йўналтириш зарур», деди Президент.Бунинг учун «таълим – инновация – ишлаб чиқариш – сервис» яхлит занжирини ўз ичига олган саноат кластери ташкил этиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM