Нурободда 2 та мактабгача таълим ташкилотларининг қурилиши учун тамал тоши қўйилди

Болалар тарбияси ҳар доим долзарб ва шарафли ишлардан бири бўлиб келган. Яхши шарт-шароитларга эга мактабгача таълим муассасалари, ўқув даргоҳларини барпо этиш, малакали педагоглар етиштириш бу борада амалга ошириладиган ишлардандир.

 

Бугун Нуробод туманининг “Юксалиш” ва “Жарқудуқ” маҳалла фуқаролар йиғинларида 120 ўринли мактабгача таълим ташкилотларининг қурилиши учун тамал тоши қўйилди.

 

Тадбирда туман ҳокимлиги, қурилиш ташкилоти масъуллари ва маҳалла фуқаролари иштирок этишди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM