Нуробод туманида мукаммал таъмирланган замонавий мактаб биноси фойдаланишга топширилди 

Бугун Нуробод тумани “Юксалиш” маҳалласида Инвестиция дастури асосида мукаммал таъмирланган 40-умумтаълим мактабига қурилган 180 ўринли қўшимча бинонинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. 

 

Тадбирда туман ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими мутасаддилари, фахрийлар, ўқувчи ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этди. 

 

Замон талаблари асосида мукаммал таъмирдан чиққан мазкур мактабда 500 га яқин ўқувчиларнинг замон талаблари асосида сифатли таълим олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. 

 

Бундан ташқари ўқувчиларга қулайлик яратиш мақсадида электрон кутубхона, тиббиёт хонаси, фаоллар зали, шинам ошхона, спорт заллари мавжуд.

 

Мактаблар “Замонавий мактаб” дастури асосида тубдан янгича қиёфага келтирилиб, бутунлай янгича жиҳозлар билан таъминланган.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM