Жорий йил давомида аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва маҳаллий саноат ишлаб чиқаришини қўллаб қувватлаш бўйича
Жорий йил давомида аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва маҳаллий саноат ишлаб чиқаришини қўллаб қувватлаш бўйича
МАЪЛУМОТ (01.09.2024 ҳолатига)
Туманда жами 39 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, уларда 167,2 минг нафар аҳоли, 31,6 мингта хонадон, 39,3 мингта оилалар истиқомат қилади.
Иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича:
2024 йил 7-ойлик асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар.
-саноат махсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 309,3 млрд.сўм (ўсиш 101,3 %),
-хизматлар соҳасида 362,3 млрд.сўм (ўсиш 108,0 %),
-савдо соҳасида 258,6 млрд.сўм (ўсиш 108,1),
-қишлоқ ҳужалиги соҳасида 871,5 млрд.сўм (ўсиш 103,2%),
-қурилиш пудрат ҳажми 70,6 млрд.сўм (ўсиш 107,6 %) ўсишга эришилади.
Аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича:
Туманда:
-меҳнат ресурслари 80 минг 772 нафарни,
-иқтисодий фаол аҳоли 20 минг 63 нафарни,
-расмий банд аҳоли 16 минг 273 нафарни,
-норасмий банд аҳоли 33 минг 857 нафарни,
-чет элга ишлаш учун кетганлар 6 минг 182 нафарни,
-ишсизлар йил бошида 4397 нафарни ишсизлик даражаси 7,2 фоизни ташкил этган ҳозирда 1655 нафарни ташкил этмоқда. 4836 нафар меҳнат бозорига кириб келувчилар (битирувчилар 1868 нафар, миграциядан қайтганлар 1281 нафар ҳамда иқтисодий нофаол аҳолидан 1687 нафар) ни хисобга олган ҳолда йил якунига қадар 6491 нафар аҳоли бандлигини таъминлаш зарур.
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 9-январдаги “2024-йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури тўғрисида” ПҚ-7-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманда 4 минг 987 та иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб ҳақиқатда январ-июл ойлари давомида 6 минг 67 та иш ўринлари ташкил қилинган бўлиб, белгиланган режа 149,0% фоизга бажарилди.
Жумладан, йирик ва ҳудудий инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига 191 та (115%) доимий иш ўринлари;
Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ҳисобига 4339 та (188%) иш ўринлари;
Қишлоқ хўжалигида аҳолини доимий ва мавсумий ишларда банд қилишда 1313 та (100%) иш ўринлари;
Қурилиш соҳасида аҳолини доимий ва вақтинчалик ишларда банд қилишда 224 та (173%) иш ўринлари яратилган.
Касб-ҳунарга ўқитиш ишлари тўғрисида:
Тумандаги ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга қайта тайёрлашни самарали ташкил этиш ҳамда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган янги касб-ҳунар ва мутахассисликларга эга бўлиш учун уларга тегишли шарт-шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилган касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ишсиз фуқаролар хизматлар кўрсатиш, техника, қишлоқ хўжалиги ва рақамли технология йўналиши, шунингдек хорижий тилларга ҳамда тадбиркорлик кўникмаларига ўқитилмоқда.
2024 йилда 1014 нафар фуқарони ўқитиш режалаштирилди.
Бугунги кун 838 нафар ишсиз фуқаролар касб-ҳунарга ўқишга йўналтирилиши режа қилиб олинган. Ҳақиқатда 605 нафар фуқаролар касб-ҳунарга ўқитилди.
Камбағалликни қисқартириш:
Йил бошига 4410 та оила, 19,9 минг камбағал ахолини ташкил қилиб, туманда камбағаллик даражаси 12,2 фоизни ташкил қилганди.
Жорий йилнинг 1 август ҳолатига камбағал оилаларнинг 175 нафарига 3,0 млрд. сўмлик имтиёзли кредит, 57 нафарига 20,0 га ер ажратилди, 101 нафарига 651 млн. сўмлик субсидия асосида асбоб-ускуна билан таъминланди, 152 та микролойиҳалар амалга оширилиши натижасида 423 нафарнинг бандлиги таъминланди, 316 нафари касб-ҳунарга қайта тайёрланди.
Кўрилган чора тадбирлар натижасида туманда 1112 та (-3.9 %) оила, 6316 нафар ахолининг оилавий ҳолати яхшиланиб, камбағалликдан чиқарилди.
Жорий йил якуни билан туманда 1330 та оилалардаги
6098 нафар ахоли камбағалликдан чиқарилиб, камбағаллик даражаси 8,1 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.
Маҳаллаларда “4 та тажриба” амалга ошириш йўналишида:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июлдаги 03/1-2353-сонли хати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги жорий йил 17 июл куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Сайхунобод”, “Уйчи”, “Зарбдор” ва “Ғиждувон” тажрибалари асосида аҳолини бизнесга жалб қилиш, бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш юзасидан алоҳида топшириқлар берилган.
Маҳаллаларимиздаги имкониятларни ишга солиб, аҳоли бандлигини таъминлаш, томорқадан самарали фойдаланишни ташкил этиш, аҳоли хонадонларида саноат усулида маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ҳамда томорқа ва деҳқон хўжаликларида янги захираларни ишга солиш бўйича тумандаги 39 та маҳаллага банклар бириктирилди. Банклар томонидан ҳар бир маҳаллада “Сайхунобод тажрибаси” асосида 5-7 тадан хонадонлар танлаб олиниб, танлаб олинган хонадонларда иссиқхоналар, чорвачилик, боғдорчилик, асаларичилик каби даромад келтирувчи фаолият турларини ташкил этиш ва қўшимча даромад топиш бўйича вазифалар белгиланган.
1-ярим йилликда 3 та туман тижорат банклари томонидан 241 та оилага 289 та лойиҳа пакетларини кредитлаш учун 4 млрд 943 млн сўмлик кредитлар ажратиб берилди.
4 та тажрибани амалда қўллаш мақсадида туман ҳокимлиги, тижорат банклари ва 39 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан ўзаро уч томонлама ҳамкорлик шартномалари тузилди ва унга кўра:
Ер, кредит ажратиш ва бошқа инструментлар асосида аҳолини банд қилиш бўйича ўз режаларини тушунарли шаклда ва оддий тилда тайёрлаб, аҳоли этиборига очиқ тақдим этишни таъминлаш учун жами худудларнинг яқинлигидан келиб чиқиб “Уйчи тажрибаси асосида 12 та банк мижозлари билан учрашувлар ўтказиш ва шу асосда 1917 нафар аҳоли бандлигини таъминлаш режаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақида ижтимоий тармоқлар ва маҳаллий ҳокимлик сайтларида зарур ахборотларни жойлаштириш, шунингдек, бошқа оммаив ахборот воситаларида доимий ёритиб бориш ва кенг тарғибот қилиш вазифалари топширилди.
Жорий йилнинг якунига қадар “Сайхунобод” тажрибаси асосида 404 та деҳқон хўжаликлари учун ер майдонларини аукцион савдоларига чиқариш юзасидан соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда ишлар ташкил қилинмоқда.
Йил якунига қадар, маҳаллаларда “ҳоким ёрдамчилари” томонидан 25 млрд сўмлик 781 та микролойиҳаларни амалга ошириш, “Зарбдор” тажрибаси асосида 8 та драйвер лойиҳаларни амалга ошириш орқали 406 нафар аҳоли бандлигини таъминлаш, “Ғиждувон” тажрибаси асосида маҳаллада саноатни ривожлантириш ҳисобига 585 нафар аҳоли бандлигини таъминлаш, 4 та маҳаллада (Навруз, Амир Темур, Маъшал ва Нурбулоқ МФЙ) “Тепага ўсадиган” вертикал саноат биноларини ташкил этиш вазифалари маҳаллалар кесимида тақсимот қилинган ва бу борадаги ишлар бошлаб юборилган.
Шунингдек, йил якунига қадар мазкур йўналишларда 658 та норасмий иш ўринларини ва тадбиркорлик субъектларини легаллаштириш режалари белгилаб олинган.
4 та тажрибани туманда тадбиқ этиш режалари йил якунига қадар амалга оширилиши ва ҳар ойда Сизларга амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборотлар тақдим этиб борилади.
Саноат махсулотлари ишлаб чиқариш:
Саноат махсулотлари ишлаб чиқариш хажми 1-ярим йилликда 257,4 млрд. сўмни ташкил этди (ўсиш 102,7 фоиз).
Жумладан асосий турдаги маҳсулотлар кесимида.
- Текстил маҳсулотлари – 9,2 млрд. сўм;
- Қурилиш материаллари -15,0 млрд. сўм;
- Озиқ-овқат маҳсулотлари – 23,6 млрд. сўм;
- Машинасозлик саноати – 4,7 млрд. сўм;
- Металлургия саноати – 87,8 млрд. сўм;
- Электротехника маҳсулотлари – 17,0 млрд. сўм;
- Бошқа саноат маҳсулотлари – 100,0 млрд. сўм.
Туман саноат корхоналарини саноат ярмаркаларида иштирокини таъминлаш ҳамда уларни Cooperation.uz электрон кооперацион порталига жойлаштириш орқали ишлаб чиқариш ҳажмларини оширилишига эришилди.
Жумладан,
-"TESPACK INVESTMENТ" МЧЖ томонидан 10,6 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 121,5 фоизга,
-"OIL EXTRACTION" МЧЖ ҚК томонидан 4,9 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 180,4 фоизга ўсиши таъминланди.
Жорий йилнинг январ-июнь ойларида 1 та "MAROQAND SEMENT INVEST" МЧЖ ҚК да 6,3 млрд. сўмга кам хажм кўрсатганлиги таҳлил қилинганда, ушбу корхонада цемент ишлаб чиқаришни таббий газдан, кўмир ёқилғисига ўтаётганлиги сабабли корхона 1-ярим йилликда ҳажм кўрсатмасдан келмоқда. Бугунги кунда Хитой давлатидан ускуналар тўлиқ келтирилинган ва ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек 1 та лойиҳа ишга туширилди ва 70 та янги иш ўринлари яратилди.
Жумладан,“TECOM ELEVATING SYSTEMS” МЧЖ томонидан “Лифт ва тиббий жиҳозлар ишлаб чиқариш” лойиҳаси доирасида 2,8 млн. доллар миқдорида инвестициялар ўзлаштирилиб, 70 нафар янги иш ўринлари яратилди.
Саноатни кўтариш бўйича 2024 йил II- ярим йилликда ишлаб чиқариш ҳажмини 106,1 фоизга ошириш оркали 595,4 млрд. сўмга етказилади.
Жумладан асосий турдаги маҳсулотлар кесимида.
- Текстил маҳсулотлари – 18,1 млрд сўм;
- Қурилиш материаллари –235,5 млрд сўм;
- Озиқ-овқат маҳсулотлари – 47,5 млрд сўм;
- Машинасозлик саноати – 12,2 млрд.сўм,
- Металлургия саноати – 151,5 млрд.сўм
- Электротехника маҳсулотлари – 35,3 млрд.сўм
- Бошқа саноат маҳсулотлари – 95,5 млрд.сўм.
- Туман саноат кохоналарига ташқи бозорлар топишда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳар бир саноат корхонаси бўйича тижорат таклифлари тайёрланиб, чет элдаги элчихоналаримиз ёрдамида хорижий ҳамкорлар топишга кўмаклашилади.
-Тумандаги барча ишлаб чиқариш ҳажмини камайтирган саноат корхоналари билан тизимли ишлаш натижасида, уларнинг муаммолари ўрганилиб, тезкор тартибда бартараф қилиш чоралари кўрилади.
Туман саноат корхоналарини Cooperation.uz электрон кооперацион порталига аъзо қилиш ва маҳсулотларини мазкур порталга жойлаштириш орқали ишлаб чиқариш ҳажмларини оширилишига эришилди.
Экспорт кўрсаткичларининг бажарилиши бўйича:
Ҳукумат комиссиясининг қарорига мувофиқ Нуробод туманига 2024 йил учун 3,0 млн. долларлик (саноат маҳсулотлари 1,1 млн. доллар ва 1,9 млн. доллар мева-сабзавот) экспорт прогнози белгиланган.
Жорий йилнинг январь-июн ойлари учун 1,5 млн. долларлик шундан, июл ойи учун 0,6 млн. долларлик экспорт прогнози белгиланган бўлиб, 1 июль ҳолатига ҳудудий корхоналар томонидан 0,5 млн. долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилган.
Шундан, 0,3 млн. долларлик саноат маҳсулотлари ҳамда
0,2 млн. долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти амалга оширилиб, январь-июль ойлари учун прогноз кўрсаткичлари 34,7 фоизни ташкил этмоқда.
Белгиланган прогноз кўрсаткичларини таъминлаш бўйича
август якунига қадар экспортчи корхоналар билан кунбай экспортга маҳсулот ортиш графиклари ишлаб чиқилган ва назоратга олинган. Хусусан:
-саноатда 0,4 млн. долларлик пэт тара капсулалари,
0,4 млн. долларлик каврак шираси, 0,2 млн. долларлик электро техника маҳсулотлари, ҳамда 0,6 млн. долларлик мева сабзавот маҳсулотлари экспорти амалга оширилади.
Натижада, жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари якуни билан жами 2,2 млн. долларлик (саноат маҳсулотлари 1,0 млн. доллар ва
0,6 млн. доллар мева-сабзавот) ва 2024 йил якуни билан жами
3,0 млн. долларлик (саноат маҳсулотлари 2,2 млн. доллар ва 0,8 млн. доллар мева-сабзавот) маҳсулотлар экспортга йўналтирилиб, прогноз кўрсаткичлари 100 фоизга бажарилишини ва 2023 йилга нисбатан 150 фоизга ўсиши таъминланади.
Инвестиция дастурига асосан ҳудудий лойиҳалар доирасида 39,0 млн доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилишини таъминлаш (ўсиш 100,0 фоиз).
Жумладан: тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар 8,8 млн. доллар (шундан, III чоракда 6,6 млн. доллар, IV чоракда 2,2 млн. доллар);
Мисол учун, "Zhongguo Daohu Qiche Zhizao" МЧЖ ХК томонидан юк машиналари учун тиркама ишлаб чиқаришни ташкил этиш томонидан 7,0 млн. доллар миқдорида хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.
Hujjatlar yo'q