Нуробод туманида 24 нафар “ижтимоий дафтар”ларда турувчи фуқароларга асбоб-ускуналар топширилди

Бугун Нуробод тумани марказида ёшлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлганлар бандлигини таъминлаш, уларни доимий даромад манбаига эга бўлиши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш мақсадида тадбир ташкил этилиб, уларга ўзини ўзи банд қилиши учун асбоб-ускуналар топширилди.

 

Тадбир давомида 24 нафар “ижтимоий дафтар”ларга киритилган фуқароларга жами 72 млн. сўмлик замонавий тикув машиналари, темир пайвандлаш аппарати ва сув насослари тарқатилди.

 

2015-2024 © Хокимият Нурабадского района. Разработан в: SAKTRM