Ўзмиллийбанкнинг "Нуробод" банк хизматлари кўрсатиш маркази иш бошлади
Wed, 11/05/2022 - 16:20Банк хизматлари кўрсатиш маркази томонидан мижозлар ва аҳолига банк хизматлари, шу жумладан, жисмоний шахсларга кредитлар ажратиш, ҳисоб рақамларга хизмат кўрсатиш, юридик шахслар учун масофадан хизмат кўрсатувчи “i-Bank” дастури ва жисмоний шахсларга “Milliy” мобиль иловаси орқали масофадан туриб тўловларни амалга ошириш, кредит маблағларини сўндириш, омонатлар очиш, “online” конвертация қилиш амалиётлари бажарилади.