Муносабат

Жорий йилнинг 28 ноябрь куни Zarnews.uz телеграм каналида “Олтмиш ўринли боғчамиз “хўжакўрсин” учун қурилганмиди?” сарлавҳаси билан Нуробод туманидаги 24-мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини бошламаётгани тўғрисида Аработа маҳалласи фуқароларининг мурожаати эълон қилинди.

Мустақиллик байрами арафасида, 27 август санасида мазкур маҳаллада ташкил этилган замонавий 60 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтган эди.

Мактабгача таълим ташкилоти 1 миллиард 200 миллион сўм эвазига вилоят маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан “Temurmalik” МЧЖ томонидан қўриб битказилган.

Куз-қиш мавсумида иситиш ҳамда коммунал хизмат кўрсатиш тизимидаги камчиликлар мактабгача таълим ташкилотининг фаолиятини бошлашда кечикиш ҳолатларини юзага келтирган.

Бугунги кунда ташкилотдаги мавжуд камчиликлар бартараф этилиб, боғча тўлиқ қувватда ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Кундузги иккита гуруҳга 60 нафар бола қабул қилиниб, ташкилот раҳбари, 8 нафар тарбиячи ва ёрдамчи ҳамда 6 нафар ишчи-хизматчилар МТТнинг тўлиқ қувватда ишлаши учун бириктирилди.

Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Nurobod tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM