Нуробод туманида қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири уюштирилди.
Тадбирда туманнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги фаол иштироки ва фидокорона меҳнатлари билан қишлоқ хўжалиги соҳасини янги босқичга кўтариш, эл-юрт фаровонлигини юксалтириш, дастурхонимиз тўкинлигини таъминлашга қўшган муносиб хизматлари учун қишлоқ хўжалиги ходимларидан бир гуруҳи туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.