“8-март Халқаро хотин-қизлар куни” байрами кенг нишонланмоқда.
07/03/2019 - 10:04Нуробод туманида “8-март Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан “Аёлини асраган, улуғлаган халқ буюкдир” шиори остида туманда истиқомат қилаётган кам таъминланган хотин-қизлар учун байрам тадбирлари ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими Фахриддин Зоиров иштирок этиб, хотин-қизларни байрам билан табриклаб, эсдалик совғалари тарқатди.
Барча хотин-қизларимизни “8-март Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан муборакбод этамиз.