Нуробод тумани ҳокими С.Бердиқулов масъуллар иштирокида “Омандара” маҳалласида жойлашган 21 ва 63 умумтаълим мактабларида бўлиб, ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
24/11/2022 - 17:11Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Нуробод тумани ҳокими С.Бердиқулов масъуллар иштирокида “Омандара” маҳалласида жойлашган 21 ва 63 умумтаълим мактабларида бўлиб, ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
Умумтаълим мактабларидаги мавжуд синфхоналар, лабаратория ва тўгарак хоналари, спорт заллари ва майдонлари кўздан кечирилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.