Ҳаж ва умра ишлари вазири Ўзбекистонга ташриф буюрди
28/09/2022 - 18:48Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюрди. Мартабали меҳмонларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров ва бир гуруҳ мутасаддилар кутиб олди. Мазкур ташрифдан асосий мақсад – Ўзбекистон ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини такомиллаштириш, айниқса, диний-маърифий, илмий-тадқиқот, туризм, транспорт соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган.