Хизмат олди йўриқномаси ўтказилди
12/05/2022 - 20:04Нуробод тумани ҳудудида тунги вақтларда жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида туман сектор раҳбарлари ва мутасадди ташкилотлар иштирокида тунги хизматга жалб этилган ички ишлар бўлими ходимлари, миллий гвардия ходимлари ва жамоатчилик вакиллари билан хизмат олди йўриқномаси ўтказилиб, аниқ вазифалар белгилаб берилди.