Кураш бўйича «Нуробод тумани прокурори» кубоги бўлиб ўтди
21/04/2021 - 15:04Нуробод туман прокуратураси ташаббуси билан тумандаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Нуробод тумани прокурори кубоги ташкил этилди.
Мусобақада 90 нафардан зиёд ёшлар иштирок этиб, 70 нафар кураш спортчиси қатнашди. Мусобақада иштирок этганлар орасидан 6 нафар қизлар ва 20 нафар ўғил болалар фахрли ўринларни эгаллаб, совриндорлар қаторидан жой олдилар ҳамда диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалар билан тақдирландилар.