Нуробод тумани ҳокими МТТларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганмоқда
05/11/2020 - 11:33Кунлар совуши билан барча ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари бошлаб юборилади.
Бу жараён Нуробод туманида ҳам доимий назорат остида олиб борилмоқда.
Хусусан, бугун туман рааҳбари Ф.Заиров тумандаги мактабгача таълим ташкилотларида бўлиб, у ерда куз-қиш мавсумига тайёргар ҳолатини ўрганди.
Ўрганишлар натижасида аниқланган муаммо ва камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича тегишли масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.