Нуробод тумани ҳокимига ўринбосар тайинланди
30/10/2020 - 17:52Нуробод тумани ҳокими Ф.Заировнинг қарорига кўра, Жалалиддинов Наврўзбек Шуҳрат ўғли Нуробод тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Н.Жалалиддинов тайинловга қадар Ёшлар ишлари агентлиги Нуробод туман бўлими раҳбари вазифасида фаолият юритган.