Нуробод туманида қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари ўтказилмоқда
21/10/2020 - 12:10Жорий йилнинг 21-23 октябрь кунлари Нуробод туманида фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, бугун дастлабки ўқув машғулотлари, фуқаро муҳофазаси тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Тадбирда туман ҳокими – туман фуқаро муҳофазаси бошлиғи Ф.Заиров, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Ў.Мейлиев, туман сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишмоқда.