Нуробод тумани ҳокимлиги аппарати ходимлари учун навбатдаги ўқув-семинари ўтказилди
24/07/2020 - 10:18Бугун Нуробод тумани ҳокимилиги ходимларининг навбатдаги ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Ўқув-семинарда туманда коммуникация тармоқларини ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш ҳамда шаҳарсозлик талаблари доирасида қурилиш-бунёдкорлик ишларини амалга ошириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ижроси тўғрисида маълумотлар берилиб, келгусидаги вазифалар белгиланди.