Самарқанд шаҳри кенгайтирилади - янги мавзелар, “йўлдош шаҳарлар” барпо этилади
14/05/2020 - 09:56Бугунги кунда Самарқанд шаҳри аҳолиси 600 мингдан ошди. Ҳозирги уй-жой салоҳияти ва инфратузилма эҳтиёжни қондира олмайди. Шу боис шаҳарни Паст Дарғом, Нуробод, Самарқанд туманлари томон кенгайтириш, янги мавзелар, “йўлдош шаҳарлар” барпо этиш режалаштирилмоқда.