Янгиликлар

МУНОСАБАТ!

Ўрганишлар давомида тумандаги 1-сон умумий ўрта таълим мактабининг 4 синф ўқувчиларига синф раҳбари Ғоффорова Шоҳида синф ўқувчиларига мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини қўпол тарзда, ўқитувчи этикаси ва одоб-ахлоқ қоидаларига зид равишда, синфдан ташқари ҳолатда тарқатганлиги маълум бўлди.

Нуробод ҳокими “Мустақиллик дарси”ни ўтди Бугун, 5 сентябрь куни Ўзбекистондаги барча умумий ўрта таълим мактабларида дарслар бошланди.

 Умумтаълим мактабларининг 1-синфига  илк қадам қўйган болажонларга 12 турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкаси, дарсликлар мажмуасидан иборат Президент совғалари топширилди.

"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!" шиори остида "Биринчи қўнғироқ" тадбирлари ўтказилмоқда. 

Тумандаги 1-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилаётган мазкур тадбирда туман ҳокими Ш.Юлдашев иштирок этмоқда.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM