Янгиликлар

5 йил ичида камида 1000 амалдор хорижий стажировкага юборилади

Қуйи ва ўрта бўғиндаги истиқболли давлат хизматчиларини Жанубий Корея, БАА, Европа мамлакатлари ва бошқа ривожланган давлатларга босқичма-босқич юбориш бўйича 5 йиллик дастур ишлаб чиқилади.

2020 ЙИЛ 1 ЯНВАРДАН ИМПОРТ БЎЙИЧА СТАВКАЛАР ЯНГИЛАНАДИ

Импорт божхона божлари ва мамлакатга олиб кириладиган акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари қайта кўриб чиқилди. Ўзгартиришлар 2020 йил 1 январдан кучга киради.

Ўзбекистонда Президент университети ташкил этилади

Ўзбекистонда Президент университети ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида айтилган.

Меценатларга – имтиёзлар ва эҳтиром

Меценатлик – бу ҳомийлик, бироқ алоҳида олинган соҳаларда: маданият ва санъат, илм-фан, таълим, маърифат ҳамда маданият ва санъатни ривожлантириш билан боғлиқ бошқа фаолият. Жисмоний ва юридик шахслар, резидент ва норезидентлар меценат бўлиши мумкин. Фақат Ўзбекистон фуқаролари улардан кўмак олишлари мумкин.

Ичимлик суви янги талаблар бўйича сертификатланади

Идишда қадоқланган ичимлик сувининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди. Ҳужжат бир ярим йилдан кейин кучга киради.

2015-2019 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM