Янгиликлар

Нуробод тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Фахриддин Абсаламович тумандаги чорвадорлар билан бир пиёла чой устида суҳбат ўтказди.

Суҳбат давомида чорвадорларнинг ҳозирги кундаги муаммолари, таклифлари эшитилди ва муҳокама қилинди.

Нуробод тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Фахриддин Абсаламович 2018 йил 22 июл куни тумандаги Улус ва Халқобод маҳаллалари аҳолиси билан учрашди.

Дастлаб ҳоким мустақиллигимизнинг 27 йиллиги арафасида барча соҳада туманда амалга оширилаётган улкан бунёдкорликлар ҳакида гапириб утди. Айникса, аҳоли бу иккала маҳалланинг 2019 йилга "Обод қишлоқ" дастурига киритилгани ҳакидаги хабарни катта мамнуният билан қарши олди.

Нуробод тумани Аработа МФЙда янги 3-сон мактабгача таълим муассасаси очилди

Муассаса қуввати 50 ўринли. Муассаса ишга тушиши муносабати билан 12 нафар ходимлар иш билан таъминланиб, 50 нафар болалар таълим олиши учун барча шарт-шароитлар яратилди.  Таълим муассасасида болалар ётоқхонаси, машғулотлар хонаси, болалар ёзги айвончалари янгидан қурилиб, замонавий жихозлар билан таъминланди.

2015-2019 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM