Янгиликлар

31 октябрь – Бутунжаҳон шаҳарлар куни

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 2013 йил 27 декабрда қабул қилинган резолюциясига асосан, 31 октябрь Бутунжаҳон шаҳарлар куни деб эълон қилинган.

Нуробод тумани ҳокимига ўринбосар тайинланди

Нуробод тумани ҳокими Ф.Заировнинг қарорига кўра, Жалалиддинов Наврўзбек Шуҳрат ўғли Нуробод тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Н.Жалалиддинов тайинловга қадар Ёшлар ишлари агентлиги Нуробод туман бўлими раҳбари вазифасида фаолият юритган.

 

Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш, камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар изчил давом эттирилмоқда

Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш, камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар изчил давом эттирилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлар инсон манфаатлари учун хизмат қилади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан  2020 йил 22 июлда қабул қилинган, Сенат томонидан 2020 йил 11 сентябрда маъқулланган Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 29 сентябр куни “Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди.

Нуробод туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази ташкил этилади

“Рақамли Ўзбекистон–2030” стратегияси доирасида Нуробод туманида рақамли телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйича 2020-2022 йилларда амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилган.

2015-2020 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM